2021 йилнинг 3 декабрь куни, Д.Д исмли аёл Риштон ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасига “Cliсk” мобил иловаси орқали уланиб олиб, пластик картасининг ҳисобидан жами 810.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Э содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаоракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8-йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.






