"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 24 апрель куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Мамлакатнинг турли ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир кучли бўлади. Ҳаво Ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи +20...+25 даражадан юқори бўлмайди.
Республиканинг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кузатилади.
25 апрель душанба куни Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. 24-25 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд.






