АсосийJinoyat

Самарқандда 6 гектар ерни 170.000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган фермер қўлга тушди

'Самарқандда  6 гектар ерни 170.000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган  фермер қўлга тушди'ning rasmi

Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ер сотиш билан боғлиқ яна бир жиноий фаолият фош этилди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Таъкидланишича фуқаро С. 2022 йил апрель ойининг ўрталарида К.З. исмли шахс билан танишиб қолади. К.З Пастдарғом тумани “Найман” маҳалласи ҳудудида жойлашган ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалигига тегишли бўлган 6 гектар ер майдонини унга 170.000 АҚШ доллари эвазига сотишини билдирган. Ерни унинг номига расмийлаштириш учун туман ҳокимлигидаги танишларига яна 20.000 АҚШ доллари  беришини айтади.

Фуқаро Снинг аризасига асосан, 23 апрель куни соат 13:10 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, ДХХ вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, К.З. ариза муаллифидан 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар