АсосийJamiyat

“Магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилмоқда” – Абдуқодир Тошқулов

'“Магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилмоқда” – Абдуқодир Тошқулов'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қарши давлат университетининг иқтидорли талаба-ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди. 

Учрашувда вазир талабаларнинг 2022 йил магистратурага ўқишга қабул қилиш тартиби ҳақидаги саволга жавоб берди. 

– Шу саволга жавоб бериш асносида сизни янги ўзгаришдан хабардор қилмоқчиман, – деди А.Тошқулов. – Жорий йилда магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартибини кўриб чиқяпмиз. Ўзи шундай ҳам талаба 8 семестр давомида мутахассислик фанларидан керакли кўникма ва билимни эгаллайди. Магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга кириш учун чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати ҳамда бакалавр дипломининг ўртача бали ҳисобга олинади. Ҳозирда ушбу таклиф ўрганиляпти.  

Мулоқотда, шунингдек, санъатшунослик таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун ҳам алоҳида давлат стипендияларини ташкил қилиш, бакалавриат босқичида хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув соатларини кўпайтириш, маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш, хорижий тилларни ўргатишга мослашган волонтёрлик марказларини очиш, корейс тилини иккинчи чет тили сифатида ўқув режага киритиш каби бир қатор масалалар юзасидан таклифлар ўртага ташланди.  

    Бошқа янгиликлар