АсосийDunyo

Эммануэль Макрон иккинчи маротаба Франция президенти этиб сайланди

'Эммануэль Макрон иккинчи маротаба Франция президенти этиб сайланди'ning rasmi

Францияда 24 апрель, якшанба куни президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.

Дастлабки натижаларга кўра, Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон етакчилик қилди. У 58,55 %, рақиби Марин Ле Пен эса 41,45 % овоз тўплаган. Сайловда аҳолининг 70 фоизи иштирок этгани маълум қилинди

Марин Ле Пен сайловдаги мағлубиятини тан олди ва навбатдаги парламент сайловларида иштирок этишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Францияда 10 апрель куни бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи босқичида амалдаги президент Эммануэль Макрон 27,4 фоиз овоз билан ғалаба қозонган эди. Иккинчи ўринда Миллий ассоциация раиси Марин Ле Пен 24,0% овоз тўплаган эди.

Сайлов натижалари эълон қилинганидан сўнг Макрон Чамп де Марсда нутқ сўзлади

Президент унга ишонч билдирган сайловчиларга миннатдорчилик билдирди. 

"Беш йиллик ўзгаришлар, бахтли ва оғир дамлар, шунингдек, фавқулодда инқирозлардан сўнг бугун, 2022 йил 24 апрель куни кўпчилигингиз менга келгуси беш йилга мамлакатимиз раҳбариятини ишониб топширишга қарор қилдингиз. Мен сизга қарздор эканлигимни биламан", — деди давлатимиз раҳбари.

 

Маълумот ўрнида: Макрон 2017 йилдан бери Франция президенти лавозимида. Жак Ширакдан кейин у иккинчи муддатга сайланган биринчи Франция президентидир. 44 ёшида у Бешинчи Республика тарихидаги энг ёш давлат раҳбари бўлиб қолмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар