АсосийJamiyat

Самарқандда тез ёрдам бўлими мудири 500 АҚШ доллари билан қўлга тушди

'Самарқандда тез ёрдам бўлими мудири 500 АҚШ доллари билан қўлга тушди'ning rasmi

Нуробод туманида фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда берган тез ёрдам бўлими мудири ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Департамент ҳамда ДХХнинг Нуробод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими мудири Я.Б. фуқаро Ф.дан уни туман тиббиёт бирлашмасига танишлари ёрдамида патронаж ҳамшираси вазифасига 0,75 штат бирлигида ишга қабул қилиш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар