АсосийJamiyat

Барча поликлиникаларда иш вақти соат 20:00 гача узайтирилди — Президент қарори

'Барча поликлиникаларда иш вақти соат 20:00 гача узайтирилди — Президент қарори'ning rasmi

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–215-сон, 25.04.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда. 

Қарорга кўра:

  • ҳудудларда 2023 йил 1 январдан жойлардаги оилавий поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади;
  • оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 гача узайтирилади ҳамда уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун 2022 йил 1 июндан қўшимча устама ҳақи белгиланади;
  • 2022 йил 1 майдан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан олис масофада жойлашган маҳаллаларда маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади (2022 йилда жами 1002 та);
  • аҳолининг профилактик тиббий кўриклари, скрининг дастурлар ва патронаж хизмати фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ва белгиланган муддатларда амалга оширилади, бошқа ташкилотларнинг ушбу жараёнга аралашувига йўл қўйилмайди.

 

    Бошқа янгиликлар