АсосийJamiyat

Олисда жойлашган маҳаллаларда 1002 та тиббиёт пунктлари ташкил этилади

'Олисда жойлашган маҳаллаларда 1002 та тиббиёт пунктлари ташкил этилади'ning rasmi

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–215-сон, 25.04.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра:

  • 2022 йил 1 майдан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан олис масофада жойлашган маҳаллаларда маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади (2022 йилда жами 1002 та);
  • аҳолининг профилактик тиббий кўриклари, скрининг дастурлар ва патронаж хизмати фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ва белгиланган муддатларда амалга оширилади, бошқа ташкилотларнинг ушбу жараёнга аралашувига йўл қўйилмайди.

 

    Бошқа янгиликлар