АсосийJamiyat

Бухородаги кўп қаватли уйларнинг бирда ёнғин чиқди

'Бухородаги кўп қаватли уйларнинг бирда ёнғин чиқди'ning rasmi

 

Бугун, 25 апрель куни соат 08:53 да Бухоро вилояти Бухоро шаҳар “Варахша” МФЙ Алпомиш кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 09:08 батамом ўчирилган.

Ҳодиса натижасида яшаш уйининг 18 м.кв майдонда том ости қурилмалари ва қисман ички жиҳозлари ёнган. Содир бўлган ёнғиндан уй эгаси М.Г қутқарувчилар томонидан қутқариб қолинди.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар