2022 йил 15 майдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ Бухоро – Истанбул – Бухоро янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтада икки марта пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.






