АсосийJamiyat

Экоқўмита Қашқадарёда ўлдирилган айиқ боласи бўйича маълумот берди

'Экоқўмита Қашқадарёда ўлдирилган айиқ боласи бўйича маълумот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод туманидаги қўнғир айиқ боласи ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат айни вақтда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

"Давлат экология қўмитаси бундай ваҳший ҳолатларни қатъий қоралайди ва албатта ҳуқуқбузарларни қонуний тартибда жазога тортилишини ўз назоратига олади.

Ўрганиш натижалари бўйича батафсил ахборот берамиз", - Қўмита хабарда. 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисми ж-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар