АсосийJamiyat

ФВБ Чироқчига келган сел талофатлари бўйича расмий маълумот берди

'ФВБ Чироқчига келган сел талофатлари бўйича расмий маълумот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани Қуруқсой маҳалласида сел келиши билан боғлиқ видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, ҳақиқатдан ҳам, жорий йилнинг 24 апрель куни соат тахминан 18.30 лар атрофида ушбу ҳудудда кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келиши билан боғлиқ вазият кузатилган.

Оқибатида Чироқчи тумани Қуруқсой маҳалласи Говхона қишлоғи ҳудудидаги 2 та аҳоли яшаш хонадонларига сел сувларини тўпланиши кузатилган бўлса, қишлоқнинг 60-сонли мактаб ҳудудини ўраб турган 15 метр масофадаги чегара деворларига зиён етган.

Шунингдек, мактаб ҳудудидаги спорт майдончасига сел сувлари билан оқиб келган қум ва тош аралашмаси тўпланиб қолганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, фуқаро Қ.И томонидан ўзбошимчалик билан сел сувлари йўналиши бўйлаб қуриб олинган қўшимча иморат (мол ва сомонхона) ларига ҳам сел келиши оқибатида иморатни қисман ағдариб, яроқсиз ҳолатга келтирган.

Мутахассислар берган маълумотларига кўра, мазкур қишлоқ ичидан ўтувчи сув ариқлари йиллар давомида тозаланмаганлиги ҳамда ички йўллардан ўтувчи ариқ сувларини йўналтиришга мўлжалланган қувурлар қум ва тош аралашмалари билан тўлиб қолганлиги сабабли сел сувларини аҳоли яшаш хонадонларигача кириши кузатилган.

Ушбу вазият натижасида фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган, дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар