Кеча Чироқчи туманида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишувли вазият акс этган видео тарқалди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, Чироқчи тумани, Хонжон кўчасида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари қоидани бузиб тўхтаб турган автомобилларни планшет мосламаси орқали суратга олиб, ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда қоидани бузган ҳолда тўхтаб турган автомобилларнинг ҳайдовчилари ЙПХ ходимларига эътироз билдириб, турли ноўрин сўзлар билан зиддиятли вазиятни юзага келтирган.
Атрофдаги бошқа фуқаролар ҳам тўпланиб вазият янада жиддийлашган. Фаол қаршилик кўрсатган фуқаролардан бири жанжалли вазиятдан фойдаланиб, ЙПХ ходими Б.Каримовнинг бодикамераси ва кўкрак нишон белгисини юлиб олган.
Воқеа жойи Чироқчи тумани прокуратураси ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Фуқаролар Ш.Б., Н.Б., Н.Д. ва Қ.А.лар гумонланувчи сифатида жалб этилиб, ушбу фуқароларнинг 3 нафари ушланган.






