АсосийЖАМИЯТ

Хива хонларининг ўз тартиб-таомилларига эга сарой харамларига саёҳат қиламиз (фото)

Хивага келган сайёҳ муҳташам хон саройларига кирмасдан кетиши тўғри бўлмайди. Чунки ўз ҳол...

'Хива хонларининг ўз тартиб-таомилларига эга сарой харамларига саёҳат қиламиз (фото)'ning rasmi

Хивага келган сайёҳ муҳташам хон саройларига кирмасдан кетиши тўғри бўлмайди. Чунки ўз ҳолича сақланган саройларга ташриф буюрган киши ўша давр нафаси ва шоҳона муҳитни ҳис қилади. Хон юрган йўлаклар, ҳаммомлар, аҳоли қабулхонаси ва ҳатто, хоннинг ётоқхонасигача жиҳоз ва безаклар ўз ҳолидек бўлиб турибди. Шунингдек, харам ҳовлисида ҳам шундоқ кўз олдингизда сарой ҳаёти гавдаланади.

"Тошҳовли саройи" Фото: Сардорбек Усмоний

Хивада “Нуруллабой” саройи, “Боғи шамол”, “Қибла тоза боғ”, “Орқа тоза боғ”, “Рафаник”, “Саёт хон боғи” (Чодира ҳовли), “Катта боғ”, “Гандимиён боғи” (қадимда Гандумкон боғи), “Шерозий боғи”, Тошҳовли саройи каби бир нечта боғ ва сарой харамлари бўлиб, улардан Тошҳовли саройи ноодатий ва ўзига хослиги билан ажралиб туради.

"Тошҳовли саройи" Фото: Сардорбек Усмоний

Хива хони Оллоқулихон томонидан 1830—1838 йилларда қурдирилган Тошҳовли саройи 3 ҳовли ва 111 та хонадан иборат. Кўк чинни кошинлар билан безатилган харам ўзига хос исломий анъаналар асосида қурилган.  

"Тошҳовли саройи" Фото: Сардорбек Усмоний

Хон ва унинг 4 шаръий аёлларининг хоналари ҳовлининг бир тарафида жойлашган. Хоннинг хонаси айвон устуни, устун пойдевори ва даҳлиз пештоқларининг баландлиги билан аёллариникидан ажралиб турган.

Уларга қарама-қарши тарафда эса сарой хизматчилари ҳамда канизаклар учун икки қаватли ва айвонли хоналар қурилган.  

"Тошҳовли саройи" Фото: Сардорбек Усмоний
"Тошҳовли саройи" Фото: Сардорбек Усмоний

Қуйида Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) томонидан 1897 йилда қурилган Хиванинг яна бир муҳташам "Қибла тоза боғ" хон боғ-ҳовлисининг харам қисми фотосуратларини келтирамиз:

"Қибла тоза боғ" хон боғ-ҳовлиси. Фото: Сардорбек Усмоний

Энди эса Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) томонидан XIX аср ўрталарида бошланиб, 1912 йилга қадар қурилиши давом этган «Нуруллобой» саройи харам ҳовлиси фотосуратларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

«Нуруллобой» саройи Фото: Сардорбек Усмоний
 
«Нуруллобой» саройи Фото: Сардорбек Усмоний
 
«Нуруллобой» саройи Фото: Сардорбек Усмоний
 
«Нуруллобой» саройи Фото: Сардорбек Усмоний
 
«Нуруллобой» саройи Фото: Сардорбек Усмоний
 
Мавзуга оид:

Хоразм вилоятига ташкил этилган пресс-тур давомида Туризм ва маданий мерос вазирлигининг бизга берган маълумотларига кўра:

-  вилоятда 80 та меҳмонхона, 84 та оилавий меҳмон уйлари, 2 та меҳмон уйи, 1 та бутик отель, 13 та хостел, 1 та мотель ва 1 та туристик базани ташкил этмоқда;

-  жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар вилоятга жами  

187 083 нафар сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, шундан, ўртача ҳисобда 64 та хорижий давлатдан 6 857 нафар сайёҳлар, 180 226 нафар маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 баробарга ўсган;

-  182 та жойлаштириш воситаларига январ-март ойлари давомида 17 378 нафар сайёҳлар қабул қилиниб, шундан, 3 778 нафари хорижий 13 600 нафари маҳаллий сайёҳларни ташкил қилиб, умумий тушум 4 млрд. 231 млн. сўм маблағни ташкил қилган;

-  бундан ташқари, вилоятдаги мавжуд маданий мерос объектларига 3 079 нафар хорижий, 166 626 нафар маҳаллий сайёҳлар ташриф буюриб, умумий тушум 4 млрд. 628 млн. сўм маблағни ташкил қилди.

Буларнинг натижасида, вилоятда жами 187 083 нафар сайёҳлардан 8 млрд. 860 млн. сўм маблағ умумий тушум тушган.

Сардорбек Усмоний

    Бошқа янгиликлар