Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида "Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!" шиори остида республика эсселар танлови эълон қилинди.
Танлов 4 босқичда:
- факультетлараро;
- ҳудуддаги ОТМ ўртасида;
- минтақавий;
- якуний финал республика миқёсида ўтказилади.
️Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш:
1-ўрин учун – 30 миллион сўм;
2-ўрин учун – 20 миллион сўм;
3-ўрин учун – 10 миллион сўм;
Бундан ташқари, республика босқичи иштирокчиларининг барчаси замонавий ноутбук билан тақдирланади.
Иштирок этиш истагида бўлганлар ўз олийгоҳларининг Ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректорларига мурожаат қилишлари мумкин.






