АсосийJamiyat

Бугун 350 та масжидда Қуръон Карим хатм қилинади

'Бугун 350 та масжидда Қуръон Карим хатм қилинади'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ёзмоқда.

"Аллоҳга шукрки, бу йил Рамазон ойида юртимиздаги 2000 зиёд масжидда таровеҳ, 1550 га яқин жомеда хатми Қуръонлар мўмин-мусулмонларимизнинг имону ихлосини янада зиёда қилиб, қалбларига шифо, дилларига сурур, руҳларига қувват бағишламоқда.  

 Улуғ ойнинг энг ғанимат онлари – Лайтул қадр кечаларига ҳам етиб келдик. Бугун, 27 апрель куни диёримиздаги 350 та жомеда хатми Қуръонлар ўз ниҳоясига етади. Шу билан бугунги кунга қадар якунланган хатми Қуръонлар сони 710 тага етади" деб ёзилади хабарда.

Бугун ана шундай файзли кечада юртимизнинг 350 та масжидда хатми Қуръонлардан сўнг мўмин-мусулмонларимиз бир пайтнинг ўзида ҳам дуо, ҳам илтижо ва  ҳам Ҳақ таолога муножот қиладилар.

Мана шундай дуолар мустажоб бўладиган, гуноҳлар кечириладиган фурсатларни ғанимат билайлик.

    Бошқа янгиликлар