1

"Бу жуда ҳам яхши ташаббус, буни қўллаб-қувватлайман". Озодбек Назарбеков "Андижон полкаси"га рақсга тушиш топшириғига муносабат билдирди

МАДАНИЯТ 27.04.2022, 20:21
"Бу жуда ҳам яхши ташаббус, буни қўллаб-қувватлайман". Озодбек Назарбеков "Андижон полкаси"га рақсга тушиш топшириғига муносабат билдирди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтмоқда. 

Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғи билан "Андижон полкаси" куйи яратилганининг 100 йиллиги "Андижон полкаси" рақс ансамбли ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан 25 апрелдан бошлаб вилоятда "Андижон полкаси" ойлиги эълон қилинди.

Унга кўра, барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари, яъни ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганлар жамоаси ҳамкасблари билан ҳар куни "Андижон полкаси"га рақс тушишни одат қилишлари керак. 

 Хива шаҳрида ўтказилаётган «Лазги» халқаро рақс фестивалида иштирок этаётган darakchi.uz мухбири Каримжон Зарипов хабар беришича,  фестивал доирасида маданият вазири Озодбек Назарбеков ОАВ вакилларининг қатор саволларига жавоб қайтарди. 

Назарбеков интервью давомида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганларга ҳар куни «Андижон полкаси»га рақсга тушиш топшириғига нисбатан муносабат билдираркан, «Бу жуда ҳам яхши ташаббус, буни қўллаб-қувватлайман», дея жавоб берган.

Шунингдек, у «Андижон полкаси»ни Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш борасида ҳаракатлар бошлангани ва бу давом этаётганини қайд этган.

«Номоддий маданий меросларимизни ЮНЕСКОга киритиш мақсадида ҳар йили ташкилотга янги-янги рўйхатлар киритиб, таклифларимизни билдириб борамиз. Охирги пайтларда бир қанча ноёб меросларимиз қатори «Андижон полкаси» ҳам таклиф қилинмоқда. Жараён аллақачон бошланган ва бу давом этяпти. Ўйлайманки, ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси яқин йиллар ичида «Андижон полкаси»ни ҳам рўйхатга олиш бўйича қарор чиқаради. Бу рақсимиз ҳам тарихга муҳрланадиган асарлардан бири», — деган маданият вазири.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1