АсосийJamiyat

Тошкент давлат юридик университетига ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 140,0 балл этиб белгиланди

'Тошкент давлат юридик университетига ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 140,0 балл этиб белгиланди'ning rasmi

Бу Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

2022/2023-ўқув йилида талабалар ўқишини хорижий олий таълим ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра Тошкент давлат юридик университетига ўтиш бали 140,0 балл этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023-ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланган эди.

    Бошқа янгиликлар