АсосийJamiyat

Самарқандда меҳмонхона иш бошқарувчиси хорижлик сайёҳни ҳақорат қилгани учун қамалди

'Самарқандда меҳмонхона иш бошқарувчиси хорижлик сайёҳни ҳақорат қилгани учун қамалди'ning rasmi

Бош прокуратурага тарихий обидаларимиз билан танишиш учун келган хорижлик сайёҳ, IT соҳаси бўйича мутахассис В.К. мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У. уни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситганини кўрсатган ва қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича, меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У.нинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим қилинди.

Суднинг жорий йил 22 апрелдаги қарори билан ҳуқуқбузарлик содир этган А.У.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, жавобгарлик муқаррарлиги таъминланди ҳамда хорижлик сайёҳнинг ҳуқуқлари тикланди.

Мамлакат иқтисодиёти учун муҳим бўлган ҳар бир туристнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини  таъминлаш устувор вазифадир.

 

    Бошқа янгиликлар