АсосийJamiyat

Тошкентда 3 май куни Христиан диний хотирлаш тадбири ўтказилиши муносабати билан автобусларнинг бир кунлик йўналишлари йўлга қўйилади

'Тошкентда 3 май куни Христиан диний хотирлаш тадбири ўтказилиши муносабати билан автобусларнинг бир кунлик йўналишлари йўлга қўйилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 май куни Христиан диний хотирлаш тадбири ўтказилиши муносабати билан, ушбу тадбирда иштирок этувчи аҳолини транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳридаги метро станцияларидан ва аҳоли кўп йиғиладиган бекатлардан 1-, 2-, 3-сонли қабристонларгача қатновчи қуйидагича вақтинчалик бир кунлик йўналишлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Тошаҳартрансхизмат" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Йўналиш рақами:

1. К-1 (Машинасозлар метроси-1-сонли қабристон (Боткин)

2. К-2 (Олмазор метроси-2-сонли қабристон (Дўмбиробод)

3. К-3/1 (Буюк ипак йўли метроси-3-сонли қабристон (Ўртасарой)

4. К-3/2 (Қўйлиқ деҳқон бозори-3-сонли қабристон (Ўртасарой)

Автобус сони:

1.  3 та (Исузу) "2-Автобус саройи" МЧЖ

2.  4та (Исузу) "7-Автобус саройи" МЧЖ

3.  4та  (МАN) "5-Автобус саройи" МЧЖ

4.  4та  (MAN) "1-Автобус саройи" МЧЖ  

Элатиб ўтамиз мазкур ташкил этилган бир кунлик йўналишлар 7:00 дан - 18:00 га қадар ҳаракатини давом эттиради.

 

✍️"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар