АсосийJamiyat

Андижонда 2 нафар вояга етмаган қизни уйида сақлаб, қўшмачилик билан шуғулланиб келаётган аёл қўлга олинди

'Андижонда 2 нафар вояга етмаган қизни уйида сақлаб, қўшмачилик билан шуғулланиб келаётган аёл қўлга олинди'ning rasmi

Андижон вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Ўтказилган тезкор тадбирда Хўжаобод туманида яшовчи 1988 йилда туғилган аёл А.Х яшаш хонадонида 2 нафар вояга етмаган қизлар А.С ва Ў.С.ларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида сақлаб, 500.000 сўм пуллар эвазига холис мижоз билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Фуқаро А.Х.дан кимёвий ишлов берилган 500.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадарли текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар