АсосийJamiyat

ИИББ Тошкентда 5 бола ўғирлангани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

'ИИББ Тошкентда 5 бола ўғирлангани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 27 апрель куни 5 нафар бола ўғирлангани ҳақида хабар тарқалди. 

Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича,  тарқалган хабарлар ёлғон бўлиб, шаҳарда бола ўғирлиги қайд этилмаган. 

Шунингдек, ИИББ аҳолидан ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб, ҳар қандай маълумотни тарқатишдан олдин расмий ташкилотлардан аниқлаштиришни тавсия этган. 

Ҳозирда бу каби ёлғон хабарларни тарқатаётган шахслар бўйича текширув ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар