Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларидан турли масалаларда мурожаатлар келиб тушмоқда.
Шундай мурожаатларнинг бирида юртдошларимиз ҳужжатларини иш берувчидан олиб беришни сўраган.
Аниқланишича, юртдошларимиз Самара вилоятида жойлашган "Скорпион" ташкилотида ишлаш жараёнида иш берувчи томонидан 5 ой давомида паспортлари олиб қўйилиб, берилмаган. Шунингдек, иш берувчи юртдошларимизни қарздор қилиб қўйган.
Меҳнат мигрантларининг ҳужжатларини олиб бериш мақсадида ваколатхона ходимлари Песочное тумани полиция бўлими билан алоқа ўрнатган. Натижада фуқароларнинг паспорти, патенти ва миграцион картаси полиция ходимлари ҳамкорлигида олиб берилди.






