АсосийJamiyat

Нукусда "Nexia" ёниб кетди

'Нукусда "Nexia" ёниб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Нукусда "Nexia" автомобили ёниб кетганлиги бўйича ЙҲХБ қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

Бугун, 2022 йил 28 апрель куни соат 14:00 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Х.Абдамбетов кўчасида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Д.А. бошқарувида бўлган "Nexia" русумли автомобилининг салон қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Нукус шаҳар ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар