Тўрақўрғон туманида ЙПХ машинаси ЙТҲга учради. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 28 апрель куни соат 15:30 ларда Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-112 автомобиль йўлининг 55-километрида ЙТҲ содир бўлган.
Унда ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган М.Ш. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ғ.Х. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобилнинг орқа томонига урилган. Шундан сўнг, "Matiz" автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ЙПХ ходими, 1988 йилда туғилган Ж.Ш.га бириктирилган "Lacetti" русумли хизмат автомобили билан тўқнашган ва йўл четига ағдарилган.
Ҳодиса натижасида "Matiz" автомобили йўловчиси, 1987 йилда туғилган Х.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






