Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентда талаба ўз жонига қас қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида содир бўлгани айтилди. Айни пайтда мазкур ОТМ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 29 апрель куни тахминан соат тонгги 8:10 лар атрофида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида талаба ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилган.
"Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳакаратлари олиб борилмоқда", - дейилади қисқа расмий хабарда.






