АсосийJamiyat

Республика ОТМларида илмий даражали профессор-ўқитувчилар сони 12 686 нафарни ташкил этади

'Республика ОТМларида илмий даражали профессор-ўқитувчилар сони 12 686 нафарни ташкил этади'ning rasmi

 Айни дамда АОКАда Олий ва ўрта муахсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов бошчилигидаги мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Анжуманда таъкидланишича, ҳозирда республикамиз олийгоҳларида илмий даражали профессор-ўқитувчилар сони 12 686 нафарни ташкил этади, яъни бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 63% га ошган.

Ўз навбатида, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳият кўрсаткичи  2017 йилда 31,9% га тенг бўлган бўлса, ҳозирда 39,3% га етказилди.

 ОТМда 2017 йилда диссертациялар ҳимоялари бўйича атига 32 та илмий кенгашлар фаолият юритган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 172 та бўлди.

️2017 йилга нисбатан 2021 йилда фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоялари икки бараварга (яъни, 122 тадан 244 тага) ва фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун  диссертация ҳимоялари  деярли олти бараварга (яъни, 221 тадан 1521 тага) ошишига эришилди.

Ҳозирда республика ОТМда жами 5281 нафар докторант таҳсил олмоқда (шундан, 4964 нафар PhD, 317 нафар DSc, 5036 нафар мустақил-изланувчилар (4545 нафар PhD, 491 нафар DSc).

 

    Бошқа янгиликлар