АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди

'Ўзбекистонда 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. 

Унда охирги йилларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилгани таъкидланди.

Ушбу тизимга мувофиқ, жумладан:  

  •  “Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин фарзандлар ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилди. Бунинг ҳисобига, 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди;
  •  ўтган йили 757 нафар бола уй-жой билан таъминланди, 2022 йил якунига қадар яна 350 та ажратилади;
  •  давлат ҳисобидан 4 мингдан зиёд болаларда мураккаб операциялар ўтказилди;
  •  ўтган йили 42 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга  олиб берилди;
  •  ўтган йили эшитиш қобилияти заиф 555 нафар бола кохлеар имплант билан таъминланди, жорий йилда яна 250 нафар болага шундай ёрдам кўрсатилади;
  •  4 минг нафар кўзи ожиз болаларга Брайл алифбоси тарқатилди.

    Бошқа янгиликлар