АсосийJamiyat

"Декрет" тўловларининг бир қисми бюджетдан тўлаб берилади

'"Декрет" тўловларининг бир қисми бюджетдан тўлаб берилади'ning rasmi

Норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда. Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади. Бу ҳақда Президент раислигидаги бугунги йиғилишда таъкидланди.

Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.

    Бошқа янгиликлар