АсосийJamiyat

Рамазон Ҳайити санаси эртага эълон қилинади – муфтий

'Рамазон Ҳайити санаси эртага эълон қилинади – муфтий'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Рамазон Ҳайити куни ҳозиргача нега расман эълон қилинмаганининг сабабини маълум қилди. Бу ҳақда «Fatvo.uz» Telegram канали хабар берди

“Фатво ҳайъатимиз ҳозирда астроном олимлар билан биргаликда Рамазон ҳайити кунининг аниқ санасини ҳисоблаш билан машғул бўляпти. 30 апрель бунинг хулосасини берамиз. Шунга қараб Ҳайит санасини эълон қиламиз. Бу осон иш эмас экан. Чунки шунча миллион мусулмоннинг рўзасига жавоб беришлик муфтийнинг гарданида. Буни Қиёматда жавоби бор. Шунда ҳар йилгидек президентнинг байрам бўйича қарори қабул қилинади”, — дейди муфтий Нуриддин Холиқназаров.

    Бошқа янгиликлар