АсосийJamiyat

Солиқ қўмитаси раҳбарияти фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олишди

'Солиқ қўмитаси раҳбарияти фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олишди'ning rasmi

Шу кунларда барча жойларда Рамазон ҳайити ҳамда 9 май–“Хотира ва қадрлаш куни” олдидан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти ҳам ҳудудий давлат солиқ органлари масъуллари билан биргаликда эзгу ишларга қўл урмоқдалар, ҳудудларда уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш мақсадида уларни йўқлаб бормоқдалар. Ана шундай хайрли тадбирлардан бири Бухорода Қўмита раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтди. 

Ушбу тадбир доирасида Давлат солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи М.Маматханов билан бирга иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Бухоро шаҳрининг “Ширбудин” маҳалласида яшовчи 94 ёшли Рейда Ресутованинг оиласига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олдилар.

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.Маҳкамов эса Урганч шаҳрида яшаётган 99 ёшни қаршилаган фахрий Собир ота Қурбонов хонадонида бўлишди.  

Дарҳақиқат, қарияларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналиб, улар ҳамиша эъзозланиб келинади. Ўзаро суҳбатлар жараёнида инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик кераклиги. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмаслиги. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гарови эканлиги қайд қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар