Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистоннинг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Рамазон ҳайити муносабати билан бугун Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 та вагондан иборат озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечак ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.
Маълум қилинишича, Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:
▫️16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
▫️5 та вагонда гуруч маҳсулоти
▫️1 та вагонда 12 минг дона икра;
▫️1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
▫️1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
▫️1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
▫️1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
▫️2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
▫️1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
▫️29 та вагонда 2000 тонна буғдой.
Шу муносабат билан икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.






