Шу йил 30 апрель - 10 май кунлари Грециянинг Ираклион шаҳри ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун эрта тонгда мазкур нуфузли мусобақада иштирок этиш учун ёшлар терма жамоамиз бош мураббий Жўрабек Заиров бошчилигида Грецияга йўл олишди.
Мусобақага йўл олган терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
Ёшлар:
-73 кг вазн тоифасида: Тўхтаев Ўгабек,
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов,
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов,
+109 кг: Мирҳосил Мирзабоев,
Қизлар:
-55 кг: Жамила Панфилова,
-87 кг: Турсуной Жабборова.
"Спортчиларимизнинг Жаҳон чемпионатида супачага чиқиш кунлари ва вақти эртага эълон қилинади" - дейилади хабарда.






