Саланг вилоятининг Тагма туманида иккита электр устунининг портлаши Афғонистон пойтахти ва бир қанча вилоятлага электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда DABS хабар бермоқда.
"Парвоннинг Саланг жанубидаги Тагма туманида кеча тунда иккита электр узатиш минораси вайрон бўлди. Ушбу ҳодиса натижасида Кобул ва яна 10 та вилоятда электр таъминоти узилиб қолди", — деди компания матбуот хизмати.
Қайд этилишича, DABS техник гуруҳлари воқеа жойида бўлиб, зарарни имкон қадар тезроқ бартараф этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Афғонистон электр энергиясини Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан импорт қилади.
Мамлакатда фаолият юритаётган қуролли гуруҳларнинг ҳеч бири содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.






