"Uzbekistan Airways" компанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, 2022 йилнинг 7 майидан бошлаб Ўзбекистон ва Миср ҳудудлари ўртасидаги мунтазам қатновларни йўлга қўяди.
Тошкент—Шарм ал-Шайх—Тошкент янги халқаро йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, шанба кунлари амалга оширилади.
Авиақатновлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш: 09:00 (Тошкент вақти)
- Шарм ал-Шайхга етиб бориш: 11:50 (Шарм ал-Шайх вақти)
- Шарм ал-Шайхдан жўнаб кетиш: 13:20 (Шарм ал-Шайх вақти)
- Тошкентга етиб бориш: 21:30 (Тошкент вақти)
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.






