Жорий йилнинг 6-8 май кунлари, Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонанинг орқа майдонида қайноқ мавсумнинг илк тадбири Tashkent Flower fest-2022 бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу тадбирни безаш учун 2 миллиондан ортиқ гуллардан фойдаланилади.
Шунингдек, майдонда энг машҳур, улкан дарахтлар – япон сакураси, Мадагаскар баобаби ва ўзбек чинорининг сунъий нусхалари тўлиқ ўлчамда ўрнатилиб, намойиш этилади. “Янги Ўзбекистон” боғида қад кўтарган стела шаклидаги минора ҳам гуллар билан ўзига хос безатилади.






