АсосийSport

Нигина Абдураимова Тунисдаги мусобақа ғолиблигини қўлга киритди

'Нигина Абдураимова Тунисдаги мусобақа ғолиблигини қўлга киритди'ning rasmi

Туниснинг Монастир шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги турнир ўз якунига етди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Унда ҳамюртимиз Нигина Абдураимов  ҳал қилувчи финал баҳсида испаниялик Йвонне Кавалле-Реимерсга қарши кортга чиқди.

2 соат 10 дақиқа давом этган ўйинда Нигина рақибасини 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.

Шу тариқа, Нигина Тунисдаги турнирда 25 минг АҚШ доллар мукофот жамғармасига эга бўлди.

    Бошқа янгиликлар