АсосийJamiyat

Ўзбекистон делегацияси "Ҳаж - 2022" масаласини ҳал этиш учун Арабистонга жўнаб кетди

'Ўзбекистон делегацияси "Ҳаж - 2022" масаласини ҳал этиш учун Арабистонга жўнаб кетди'ning rasmi

Ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мусулмонлари ҳаж амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар. Шу йил январь ойидан бошлаб эса Умра зиёратига бориш қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин ўзбекистонлик умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди.

Бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун ҳам имконият пайдо бўлди. Бу ҳақда  Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда. Хусусан, бугун, 3 май куни эрта тонгда идора раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди. 

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон делегацияси ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

"Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан ҳаж мавсуми бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин ҳаж ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар