Бўстонлиқ туманида мамлакатда ёнғинларни автоматик тарзда пайқайдиган илк интеллектуал камера ўрнатилди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу технология ёнғин каби хавфли вазиятларни юқори аниқлик билан аниқлаш ва реал вақтда сигнални ишга тушириш имконини беради.
"Оддий қилиб айтганда, термал тасвир камераси назорат қилинадиган ҳудуддаги вазиятни кузатиб боради ва иссиқлик нурланишига, масалан, ёнғинга таъсир қилади. Ҳароратни ўлчаш натижаларига кўра, дарҳол сигнал юборилади, бу маъмурий ва турар-жой объэктларини, шунингдек, туризм ҳудудларини самарали ҳимоя қилишга ёрдам беради",-дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу янгилик вазиятга дарҳол ва юқори самарали даражада баҳолаш қобилиятини сезиларли даражада оширади.






