Ҳодиса кеча, 2 май куни соат 15:00 да Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири билан содир бўлган. У “Сой мазор” шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган ҳамда ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олганлиги бўйича вилоят ФВБга ҳабар келиб тушган.
Вазирликнинг маълум қилишича, воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган. Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.
Шу ўринда, ФВВ дам олувчилардан тоғли ҳудудларда ҳаракат қилганда эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.






