АсосийDunyo

Россия 9 май куни Украинадаги операцияга нуқта қўймоқчи эмас

'Россия 9 май куни Украинадаги операцияга нуқта қўймоқчи эмас'ning rasmi

Россия Украинадаги ҳарбий махсус операцияни 9 май Ғалаба кунигача якунлаш муддатини сунъий равишда ўзгартирмайди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда "Замон" нашри ёзмоқда.

Ҳарбийларимиз ўз ҳаракатларини сунъий равишда ҳеч қандай санага, жумладан Ғалаба кунига мослаштирмайди. Биз Украинадаги ҳаракатларимизни фақат Россия президенти Владимир Путин эълон қилган вазифаларга қаратамиз. Бу тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, Украина ҳудудида улар ва Россия учун ҳеч қандай таҳдид йўқлиги",— дея қўшимча қилди Лавров.


Унинг айтишича, Россия томони Украина президенти Владимир Зеленскийдан таслим бўлишни талаб қилмаяпти, у Зеленскийдан Украина “неонацист баталёнлари”га қаршилик кўрсатишни тўхтатиш ва барча тинч аҳолини озод қилиш ҳақида буйруқ беришни талаб қилмоқда. 

Россия ТИВ раҳбари, шунингдек, Россия Украинадаги ҳокимиятни ўзгартиришга уринмаяпти, деб ишонтирди.

    Бошқа янгиликлар