АсосийJamiyat

Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилади

'Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Республика иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган қарорнинг 15-банди билан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармони билан тасдиқланган Транспорт-логистика масалаларини тезкор кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия (А.Абдухакимов, С.Умурзаков) икки ҳафта муддатда:

Фарғона ва Самарқанд, Фарғона ва Бухоро, Фарғона ва Термиз ҳамда Фарғона ва Урганч шаҳарлари орасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилишини;

Фарғона – Мўйноқ – Фарғона йўналишида авиақатновлар ташкиллаштирилишини таъминлаши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар