АсосийSport

Жамила Панфилова жаҳон чемпионатида иккита бронза медалига сазовор бўлди

'Жамила Панфилова жаҳон чемпионатида иккита бронза медалига сазовор бўлди'ning rasmi

Ираклион шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳамюртларимиз муваффақиятли бошлашди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 

Спортчиларимиз орасида биринчи бўлиб курашга қўшилган Жамила Панфилова иккита медал билан мусобақани якунлади.

Тошкент вилояти вакиласи -55 кг вазн тоифасида даст кўтариш машқида 86 кг натижа қайд этиб, бронза медалини қўлга киритган эди. Аҳамиятлиси, бу Панфиловага икки курашдаги медаллар учун баҳсда катта захира бўлди. Силтаб кўтариш машқида 100 кг тошни бўйсундирган ҳамюртимиз ушбу йўналишда олтинчи натижани қайд этган бўлса ҳам, икки курашда бронза медалини ўзиники қилди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ (U-20)

Қизлар, -55 кг:

1. Нина Стеркх (Белгия) – 204 (93+111) кг

2. Свитлана Самуляк (Украина) – 192 (89+103) кг

3. Жамила Панфилова (Ўзбекистон) – 186 (86+100) кг

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур мусобақани 2 та бронза медали билан бошлади. 

    Бошқа янгиликлар