АсосийJamiyat

Исроилга кириш учун янги қоидалар жорий қилинди — Uzbekistan Airways

'Исроилга кириш учун янги қоидалар жорий қилинди — Uzbekistan Airways'ning rasmi

Исроилга киришда коронавирус билан боғлиқ янги қоидалар жорий қилинди. Бу ҳақда “Uzbekistan airways” матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Исроилга парвоз қилишдан олдин йўловчилар “Кириш ҳисоботи” шаклини тўлдириш ва Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигидан электрон рухсатнома ва бортга чиқишдан олдин тақдим этилиши керак бўлган Green Pass'ни олишлари керак. “Кириш ҳисоботи”нинг амал қилиш муддати 48 соат.

Исроилдан ташқарида 72 соатдан ортиқ вақт давомида бўлган йўловчилар салбий ПЦР-тестини тақдим этишлари керак. Унинг амал қилиш муддати 72 соат. ПЦР-тести инглиз тилида бўлиши керак ва йўловчи рўйхатдан ўтиш пайтида тақдим этадиган паспортнинг рақамини ўз ичига олиши керак.

    Бошқа янгиликлар