АсосийDunyo

Зеленский дунёдаги энг нуфузли одам деб топилди

'Зеленский дунёдаги энг нуфузли одам деб топилди'ning rasmi

Американинг “TIME” журнали дунёдаги энг нуфузли кишиларнинг ТОП—100 талик  рейтингида овоз беришни ўтказди.  

"Замон" нашрининг ёзишича, 3 май ҳолатига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский унда етакчилик қилмоқда.

Сайтда “Ҳа” ёки “йўқ” деб овоз бериш мумкин. Зеленский учун ўқувчиларнинг 83 фоизи “Ҳа” деб овоз берди ва шунга мос равишда 17 фоизи “йўқ” деб жавоб берган. АҚШ президенти Жо Байден 59 фоиз овозини  тўплаган. Эммануел Макрон 52 фоиз овоз билан учинчи ўринда турибди. Россия президенти Владимир Путинга 80 фоиз иштирокчилар “йўқ” деб жавоб беришган. 

Овоз беришнинг якуний натижалари 23 май куни эълон қилинади.

Бошқа янгиликлар