АсосийDunyo

Европа Россиядан газ сотиб олишни кескин камайтирмоқчи

'Европа Россиядан газ сотиб олишни кескин камайтирмоқчи'ning rasmi

Европа Иттифоқи 2022 йил охирига қадар Россия газининг 2/3 қисмидан воз кечмоқчи. Бу ҳақда BBC хабар берди, дея қайд этади Zamon.uz'.

Европа комиссиясининг маълум қилишича, бу режа май ойида тўлиқ ишлаб чиқилади. Европанинг энергетика сиёсати бўйича комиссари Кадри  Симсоннинг сўзларига кўра, ЕИ йил охирига қадар Россиянинг 2/3 газига муқобил топмоқчи.

Ҳозирда Евроиттифоқ бу борада асосий газ етказиб берувчилар билан музокара ўтказаётгани айтилмоқда. Шунингдек, газни тежаш ва муқобил энергетика манбалари ҳисобига ҳам газ истеъмолини камайтириш назарда тутилган.

Аввалроқ Европа Нигерия билан газ етказиб бериш бўйича музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар