Ижтимоий тармоқларида ‘‘Вилоятимизда DAV белгили машиналарга қандайдир имтиёз берилганми‘‘ сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвир тарқалди. Мазкур видео ўрганилиб, "Ласетти" русумли автомобиль ҳайдовчисига баённома тузилди ва транспорт воситаси жарима майдонига қўйилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, видео юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб "Ласетти" русумли, 70021DAV давлат рақам белгили автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тегишли рухсатномасиз автомашина олд қисмига кўк-қизил ёнувчи маёқчалар ўрнатганлик ҳамда автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги аниқланган.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан баённома рамийлаштирилиб, ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.






