АсосийJamiyat

Сирдарёда ходимнинг билдиргиси асосида пора беришга уринган яна бир ҳайдовчи ушланди

'Сирдарёда ходимнинг билдиргиси асосида пора беришга уринган яна бир ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Оқолтин тумани ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи маъмурий биносида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида, 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Ғ.Б. ЙҲХГ ходими Ж.Холбўтаевга автомобилини жарима майдонидан чиқариб бериш ва маъмурий баённомани енгилроқ ҳуқуқбузарлик бўйича ўзгартириб бериш эвазига ходим томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, маъмурий бинонинг ошхонасида 935.000 (тўққиз юз ўттиз беш минг) сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган.

 

    Бошқа янгиликлар