Тошкент вилоят прокуратураси томонидан Қибрай туманида ер қонунчилигига риоя этилиши ўрганилганда қуйидаги қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, “С. И.” МЧЖ ва “Д.М.” ХК норасмий раҳбари Б.И. ва рахбари Ф.К. томонидан “С. И.” МЧЖ балансидаги Қибрай тумани, Салар массиви, Бобур МФЙ ҳудудида 66,02 балл бонитетли 1,0 гектар ер участкасидаги иссиқхонани қайта реконструкция қилишга “Рухсатнома” олиб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкасида қурилиш ишларини бошлаб, суғориладиган экин ер майдонини муомиладан чиқариб 1 029 млн. сўм миқдорда зарар етказган.
Бундан ташқари, Ф.К. бир вақтнинг ўзида “С.И.” МЧЖ ва “Д. М.” ХК раҳбари бўла туриб, ушбу жамиятларнинг норасмий раҳбари Б.И. билан биргаликда “Агрокимёҳимоясервис” МЧЖ балансидаги, 2021 йилда аукцион савдолари орқали “Д. М.” ХКга сотиб юборилган, Қибрай тумани, Бобур МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 2393 контурида 66,02 балл бонитетли
4,13 гектар суғориладиган ер участкасининг 0,75 гектар қисмида қурилиш ишларини бошлаб 774 млн. сўм миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан “С.И.” МЧЖ ва “Д. М.” ХК раҳбари Ф.К., норасмий раҳбари Б.И. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






