Айни вақтда кучли ёғингарчилик оқибатида Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган 206 километрида сел оқимлари кузатилган. Шу сабабдан йўлнинг бир томонида йиғилиб қолган сел қолдиқларини тозалаш мақсадида "Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳозирда ФВВ раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
"Қисқа муддатларда довондаги ҳаракат қайта тикланади", - дейилади хабарда.






